ЖИЭКда маҳкумлар билан учрашув ўтказилди    

12 июль 2019

 

Жорий йилнинг 5 июль санасида Навоий вилоятидаги 4-сонли жазони ижро этиш колониясида Навоий вилоят суди судьяси Р.Худойбердиева, Навоий шаҳар суди раиси Ш.Мамиров, қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш устидан назорат бўйича Навоий вилоят прокурори М.Қаҳҳоров колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учрашдилар.

navoij.png

Маҳкумлар билан суҳбатда Н.Бобохонова мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ўзгаришлар, тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани халқимиз иродасини, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаётганлигини, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг кўлами кенгайиб бораётганлигини, хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд-ҳуқуқ соҳасини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгилаб берилганлигини, шунингдек мамлакатимизда тузалиш йўлиги кирган маҳкумларни инсонпарварлик тамойили асосида афв этиш кўлами ҳар қачонгидан-да ошиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.

 

Шухрат Камолов,

Жиноят ишлари бўйича
Навоий вилоят суди раис ўринбосари