ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ САМАНДАР ҚЎҚОНОВ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТИ

10 июль 2019

2019 йил  10 июль куни Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг очиқ суд мажлисида С.Қўқонов иши кўриб чиқилди.

oliysudplenumimazhlisi.jpg

Қўқонов Самандар Умарович 1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Тошкент нефть маҳсулотларини тушириш, ортиш ва тақсимлаш корхонасининг директори лавозимида ишлаган.

С.Қўқонов 1994 йил 23 август куни Жиноят кодексининг (1959 йил таҳрири) бир қатор моддалари билан айбланиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

2016 йил 23 ноябрда озодликка чиқарилган.

С.Қўқонов  жорий йил 22 апрель куни ўзини оқлашни (реаблитация) сўраб, кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган. 

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов хайъати кассация инстанцияси мазкур жиноят ишини 12 июнда кўришни бошлади.

Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган барча важларни муҳокама қилиб, ишни ҳар томонлама ўрганиб, қонуний баҳо берди.

Суд ажримга кўра, С.Қўқоновнинг айбловидан бир неча моддалар чиқарилди, бошқа моддалар билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди, қолган моддалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига (1994 йил таҳрирдаги) мувофиқ қайта квалификация қилинди. С.Қўқоновга тайинланган 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилди. С. Қўқонов жазони тўлиқ ўтагани инобатга олинди.

Унга суд ҳукмидан норози бўлган тақдирда шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

 


Олий суд Матбуот хизмати