ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ АХБОРОТИ

12 июль 2019

Аввал хабар берганимиздек, “Dentafill Plus” МЧЖ (“Torimed Pharm”нинг ҳуқуқий вориси) жавобгар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга берган шикоят аризаси Юнусобод туман маъмурий суди томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда.

000.jpg

2019 йил 4 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида суднинг ажрими билан учинчи шахс “Colgate – Palmolive Company” компанияси вакилининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Torimed Pharm” МЧЖ га қўзғатилган 09/09-сонли иш билан танишиш ва ишни бошқа кунга қолдириш ҳақида илтимономаси қаноатланитирилиб, ишни кўриш 2019 йил 12 июль 11:30 га қолдирилган эди. 

Бугун мамлакатимизнинг етакчи интернет нашрлари эътиборга тушган мазкур суд жараёни давом эттирилди ва унда аризачи “Dentafill Plus” МЧЖ шикоятга қўшимча равишда ариза ва ҳужжатлар тақдим қилди.

Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 3-шахс сифатида ишга жалб қилинди ва ишни кўриш 2019 йил 23 июль куни соат 11:00 га қолдирилди.

 

Олий суд Матбуот хизмати