ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСЛУБЛАРИ

21 май 2019

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида "Ўқитишнинг замонавий услублари" мавзуидаги халқаро семинар бўлиб ўтди.


Тадбирда Минтақавий диалог (ХНҲТ)нинг қўллаб-қувватлаши остида АҚШ Федерал суд маркази таълим бўйича катта юристи Джим Чанс, АҚШ Федерал суд маркази эксперти Ханна Умански Ортиз ва АҚШ Юта штати судья-магистрати Эвелин Фюрслар  иштирок этиб ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тадбирни очар экан, Судьялар олий мактаби директори Ҳ.Исаков суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида қисқача маълумот берди. Давра суҳбати жонли мулоқот тарзида давом этди.   

 Минтақавий диалог(ХНҲН)нинг мақсади Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш, хориж тажрибасидаги ўқитишнинг илғор услубларини мамлакатимиз суд тизимига жорий этишда тавсия қилишдан иборат. Шу жиҳатдан  халқаро семинарнинг аҳамияти муҳимдир.

Тадбирда  жиноят, фуқаролик, иқтисодий  ишлари бўйича судларнинг  судьялари, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлари малакасини ошириш маркази, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент давлат юридик университети, Давлат божхона қўмитаси Божхона институти педагог-ходимлари мутахассислари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

Олий суд Матбуот хизмати