СУДЬЯГА ПОРА ТАКЛИФ ҚИЛГАН ШАХС УШЛАНДИ

16 май 2019

2019 йил 13 май куни соат 15.50 да Сурхондарё вилоят прокуратураси, Термиз туман прокуратураси ва Термиз тумани  Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Бегзада Нажибуллах жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди раиси К.Назаровга хизмат хонасида 500 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида жиноят устида ушланган ва ашёвий далиллар олинган.

vzatka-01.png

Бегзада Нажибуллах (Begzada Najibullah) – 1998 йил
29 сентябрь куни Афғонистон Ислом Республикасида туғилган, миллати афғон, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, P00723086 серия рақамли паспорт 6 январ 2018 йилда Kabul Central Passports Department томонидан берилган, Афғонистон Ислом Республикаси Хайратон шаҳри, Саричо кўчаси рақамсиз уйда яшайди,  Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси.

Мазкур ҳолат юзасидан терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 Моҳигул Диёрхўжаева