ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛИДА

12 июнь 2019

ЁХУД ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 55 НАФАР ШАХСГА НИСБАТАН ОҚЛОВ ҚАРОРЛАРИ ЧИҚАРИЛГАНИ ҲАҚИДА 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан жорий йил 5 ойи давомида 2.760 нафар шахсга нисбатан 2.156 та жиноят ишлари кўриб тамомланган.

dfdfdffd.png

Судларда кўриб тамомланган 2.760 та жиноят ишларининг
847 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 814 таси унча оғир бўлмаган, 882 таси оғир ва 217 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этади.

1.764 та иш бўйича 2.344 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 408 нафар шахсга нисбатан 386 та ишлар тугатилган, шундан 370 нафар шахсга нисбатан 357 та иш тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган, 7 нафар шахсга нисбатан 5 та ишга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган. 55 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган.

Жами судланган шахсларнинг 410 нафарига жарима,
3 нафарига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 500 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 473 нафарига озодликни чеклаш, 728 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 24 нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган бўлса, 123 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

835 нафар муқаддам судланган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилган.

1.410 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 259 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган, 1.232 нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган, 68 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган, 529 та ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Судлар томонидан 896 та (41,6%) жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган, жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф қилиш тўғрисида 1.888 та хусусий ажримлар чиқарилган.

Аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш мақсадида ишларни судда кўришда кенг жамоатчилик жалб қилиниб, Маҳалла фуқаролар йиғинининг 235 та, Ёшлар иттифоқининг 24 та, Хотин-қизлар қўмитасининг 28 та кафиллиги асосида жами 286 нафар шахсларга  нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида маҳалла, ўқув муассасалари ва ташкилотларда жами 1.109та очиқ мулоқотлар ўтказилди, оммавий ахборот воситалари орқали 697та чиқишлар қилинди.

Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Бахтиёр Исламов,

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси