“ОДИЛ СУДЛОВ” КЎРСАТУВИДА - энди Тошкент вилояти (туман,шаҳар) судлари раислари жонли эфирга чиқади

12 июль 2019

 

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олишда судларнинг ролини ошириш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида “Тоshkent” телеканалида ҳар ҳафтада эфирга узатилаётган “Очиқ мулоқотда одил судлов” кўрсатувида жорий йил июль ойидан бошлаб, Тошкент вилояти ва туман, шаҳар судлари раислари иштирок этадилар.

Дастлабки кўрсатув 2019 йил 25 июль куни соат  17.00 да бошланади. Унда  Оҳангарон тумани жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил бошидан буён эфирга узатилаётган “Очиқ мулоқотда одил судлов” кўрсатувида шу пайтгача Тошкент шаҳри ва туманлари судлари раислари иштирок этиб келаётган эди.

 

Олий суд Матбуот хизмати