МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ ЖИНОИЙ ЖАЗОСИ (миллий ва хорижий тажриба)

21 май 2019

Мажбурий жамоат ишлари жазоси - маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборат бўлиб, маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталади.

Хорижий давлатлар тажрибаси:

Францияда «жамоат ман­фаатлари йўлидаги ишлар»;

Испанияда эса «жамият фой­­даси йўлидаги ишлар»;

Дания, Голландия ва Норвегия давлатларида «жамоат иш­лари»­ деб номланади.

Мажбурий жамоат ишлари жазоси: бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади.

Хорижий давлатлар тажрибаси:

Норвегияда 30 соатдан­ 420 соатгача;

Швеция ва Да­нияда 40  соатдан 240 соат­гача;

Россия, Озарбайжонда 60 соатдан 240 соатгача;

Латвияда 40 соатдан 280 соатгача;

Польшада ойига 20 соатдан – 40 соатгача қилиб белгиланган.

 Мажбурий жамоат ишлари жазоси: олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.

Мажбурий жамоат ишлари жазоси қуйидаги шахсларга қўлланилмайди: пенсия ёшига етган шахсларга; ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга; ҳомиладор аёлларга; уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга; биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига; ҳарбий хизматчиларга; чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Хорижий давлатлар тажрибаси:

Беларус - ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга;

Буюк Британияда- ўн ет­ти ёшга тўлмаган шахс­ларга;

Грузия,Озар­байжон, Беларусда - ҳомиладор аёлларга ;

Озарбайжон, Гру­зияда - нафақа ёшига етган шахс­ларга, I ва II гуруҳ ногиронларига;

Францияда - жамият манфаатларидаги ишлардан бош тортаётган ёки суд мажлисида иштирок этмаётган маҳкумга;

Латвия - меҳнатга лаёқатсиз шахс­­ларга;

Агар, маҳкум жазони ўташдан бўйин товласа суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Давлатмирза Камилов,
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси.

Акрамжон Арипов,
Суд амалиёти ва статистикаси бўлим бошлиғи.