КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИНШОЛАР ТАНЛОВИ

12 июнь 2019

Жиззах вилоят Янгиобод Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Коррупция – адолат кушандаси” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.

Тадбирда Янгиобод туман маъмурий суди раиси А.Норқўзиев иштирок этиб, ўқувчи ёшларга коррупциянинг нима эканлиги ва унинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар ва кўзланган асосий мақсад ҳақида тушунтириш берди.

- Иншолар танлови олдидан ўтказилаётган бундай ҳуқуқий тушунтиришлар биз учун жуда муҳим, - дейди коллеж талабаси Нигора Усмоналиева. - Шахсан мен танлов орқали коррупция тушунчасига оид билимимни янада бойитиб, ушбу иллатга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар ҳақида маълумотга эга бўлдим.

Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан  жавоб олишди.

 

Жиззах вилояти Маъмурий суди