ИШ БЕРУВЧИ ВА ХОДИМ ЎРТАСИДАГИ НИЗОЛАР

12 июль 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги  “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш  тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Учқудуқ туман  судининг 2018 йил ва 2019 йил 6 ойи давомида кўрилган меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар таҳлили  кўриб чиқилди.

uckuduk.png

2018 йил ҳисоботига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ  туман суди томонидан меҳнат низоларига оид жами 66 та фуқаролик иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 55 та иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилиб,
22 та иш бўйича даъволар қаноатлантирилган, 33 та иш бўйича даъволар қаноатлантиришдан рад қилинган, 7 таси иш юритишдан тугатилган, 4 та иш бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида ушбу тоифадаги 8 та фуқаролик иши кўриб тамомланган. Шундан 1 та даъво қаноатлантирилган, 3 та даъво рад этилган, 3 та иш бўйича иш юритиш тугатилган, 1 та иш бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган.

Ушбу тоифадаги низолар бўйича жами 2018 йил ва жорий йилнинг
 6 ойи давомида жами 14.741.928  сўм миқдорида иш ҳақи ундирилган.

            Меҳнат низолари билан боғлиқ ишларни таҳлил қилиб, уларнинг сабаблари ўрганилганида, уларнинг асосий қисми ишга тиклаш тўғрисидаги ишларни ташкил қилади. Меҳнат низоларини таҳлил этсак, Учқудуқ туманида “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонасига қарашли корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатиб, деярли 95 фоиз меҳнат низолари, яъни ишга тиклаш ишлари ушбу корхоналар ҳисобига тўғри келади.

2018 йилда ва жорий йилнинг 6 ойида 29 (3) та ишга тиклаш ишлари кўрилган. Бу тоифадаги ишлар таҳлил этилганда, асосан ходимлар томонидан корхона мулкини, шу жумладан ёқилғи мойлаш маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолатларига йўл қўйиш, ишга бир неча кунлаб узрсиз сабаблар билан чиқмаслик натижасида улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Шу боисдан, меҳнат шартномасини бекор қилиниши суд томонидан қонуний деб топилиб, даъвогарларнинг даъво талаби рад этилган.

Шунингдек, ушбу тоифадаги иш бўйича 2018 йил давомида ва 2019 йилнинг 
6 ойида асосиз меҳнат шартномаси бекор қилинган 7 та ходим ўз ишига қайта тикланган.

Ишга тиклаш билан боғлиқ кўрилган ишларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнида иш берувчилар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига риоя қилинмаганлиги, ходимни ишга тиклаш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришга асос бўлмоқда.

           

 

У.Шерматов,

Фуқаролик  ишлари бўйича
Учқудуқ тумани суди раиси