Янгиликлар

  • 17 апрель 2019
    2 НАФАР ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМИ 500 ДОЛЛАР ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ТУШДИ

    Фарғонада бир фуқарога жиноят иши қўзғатиш, қаматиш билан таҳдид қилиб, 500 доллар пора олган 2 нафар ички ишлар ходими ушланди 

  • 17 апрель 2019
    СУД РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 1-бандида белгиланганидек, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида Бухоро вилоят судлари раислари томонидан брифинг ўтказилди.

  • 17 апрель 2019
    ОЧИҚ МУЛОҚОТ: СУД РАИСЛАРИНИНГ АҲОЛИ БИЛАНСАЙЁР УЧРАШУВЛАРИ

    Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

  • 17 апрель 2019
    ҚОНУН МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

    Ғиждувон туманидаги “Parvoz Xumo Ravnaq Trans” МЧЖ биносида Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди томонидан семинар машғулоти ташкил этилди. Унда Шофиркон ва Ғиждувон туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, банк ходимлари, тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда Ғиждувон туманлараро Иқтисодий суди вакиллари иштирок этишди.

  • 16 апрель 2019
    НАВОИЙ ВИЛОЯТИ СУДЛАРИ БРИФИНГ ЎТКАЗДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 июлдаги Фармони 1-бандида судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш белгиланган.

  • 16 апрель 2019
    ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ 2019 ЙИЛНИНГ I ЧОРАГИ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

    2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 46 001 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шунда даъвогарлар фойдасига 2,3 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,7 фоизга камайган. 

  • 16 апрель 2019
    ОИЛА ТИНЧ – ЮРТ ТИНЧ

    Оила-инсон тафаккурининг олий маҳсули. Зотан, бу мўъжаз маскан умримизга мазмун, ҳаётимизга файз берибгина қолмай, жамият равнақи, юрт тараққиётида муҳим ўрин тутади. Айни чоғда оиладаги тотувлик ва аҳиллик кишининг онгу шуурида ҳаётга муҳаббат, касбга садоқат, атрофдагиларга нисбатан ҳурмат ва эътибор сингари юксак инсоний фазилатларни ҳам шакллантиради.

     

  • 16 апрель 2019
    14 КИЛОГРАММДАН ОРТИҚ ГИЁҲВАНД МОДДАСИ АНИҚЛАНДИ

    Фарғонада 14 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини уйида сақлаган шахс қўлга олинди.

  • 15 апрель 2019
    МАЪМУРИЙ СУДЛАРНИНГ 2019 ЙИЛНИНГ I ЧОРАГИ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2017 йил 1 июндан ўз фаолиятини бошлаган маъмурий судлар одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.

  • 15 апрель 2019
    ЖИНЛАР БИЛАН ГАПЛАШИШНИНГ НАРХИ 25 МИЛЛИОН СЎММИ?

    Фарғонада бўлган бу фирибгарликни эшитиб, ҳангу манг бўлишингиз аниқ. “Эскича” ўқиб, дуолар билан даволовчи Учкўприк туманида истиқомат қилувчи Муроджон Қамбаров устаси фаранглардан экан. У олдига даво истаб келган фуқарони 25 миллион сўмга чув туширди.