Кодекслар лойиҳалари

ЭЪЛОН

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

02.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари С. Грауманн билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига оид қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир мустаҳкам қонунчилик базаси яратилган бўлиб, вояга етмаганларнинг манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари мавжуд.

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ёшларга оид сиёсат ҳамда Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларга юқори баҳо берилди.