Кодекслар лойиҳалари

ЭЪЛОН

ОЛИЙ СУДДА УЧРАШУВ

04.09.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий судида “Human Rights Watch” халқаро нодавлат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича бўлими директори Х. Уильямсон бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Олий суд раиси ўринбосари Х. Ёдгоров меҳмонларни бугунги ташриф билан қутлар экан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, бу борадаги қонуний асосларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлади. 

Шунингдек, учрашувда мамлакатимизда 2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йил деб эълон қилиниши муносабати амалга оширилаётган жараёнларга эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим қадам бўлгани қайд этиб ўтилди.

Энг асосийси, ушбу фармонда белгиланган вазифалар ижроси доирасида жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилгани фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалда самарали таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегия суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ этиш ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.