Кодекслар лойиҳалари

ЭЪЛОН

Давлат божи ставкалари

 

1.

Судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг қарорларига аппеляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек, судларнинг ҳужжатлардан нусхалар берганлиги учун:

а)

мулкий тусдаги даъво аризаларидан:

— даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда

б)

давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан қилинган шикоятлардан (суд қарори чиқарилаётган томонидан ундирилади)

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

Изоҳ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «д» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.


в)

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

 

такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

энг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида;

 

никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолда

бож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;

г)

бедарак йўқолганлиги ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

д)

уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан

энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

е)

алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан

энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

ж)

судларнинг қарорларига аппеляция, кассация ва назорат шикоятларидан

— даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса — ушбу банднинг «а» кичик бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида

 

жиноий иш бўйича фуқаролик даъволаридан

даъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;

з)

судларнинг қарорлари, ҳукмлар, ажримлари, судларнинг бошқа қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун

ҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида;

и)

ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари.


2.


Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларидан:

а)

мулкий тусдаги даъво аризаларидан

даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда

 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидан

даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида

б)

мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органларининг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан, шунингдек, жамоа хўжаликларининг, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотлари халқаро бирлашмаларининг мулкка оид бўлмаган даъво аризаларидан

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

в)

банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;

г)

хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

д)

хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан

биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисоблар;

е)

хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун

ҳужжатнинг ҳар бир саҳифаси учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида чиқарилган ставкалар миқдорида;

ж)

ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан

энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари.

Изоҳ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.